Ҳолат юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 8 сентябрь кун Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳудудида бир қанча дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади муносабатда.






