"Ўзгидромет" маркази эртага – 10 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 32-34° бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 28-33° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 34-39° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақал;дироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.






