Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
Бироз аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқиб маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.






