АсосийSiyosat

Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди

'Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди'ning rasmi

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 9 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Бошқа янгиликлар