Ноқулай об-ҳаво туфайли, Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро захира аэродромига йўналтирилди.
Таъкидланишича, маҳаллий вақт соат 09:30 да Термиз шаҳрида кўринувчанлик 800-900 метрга эга кучли чанг бўрон кузатилмоқда.
Мазкур ноқулай об-ҳаво туфайли, Тошкентдан Термизга учган самолёт захира аэродроми Бухорога йўналтирилди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет“ 11 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши прогноз қилинган эди.






