АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways" Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига қўнгани бўйича маълумот берди

'"Uzbekistan Airways" Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро аэропортига қўнгани бўйича маълумот берди'ning rasmi

Ноқулай об-ҳаво туфайли, Тошкентдан Термизга учган самолёт Бухоро захира аэродромига йўналтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 11 сентябр куни Тошкент—Термиз йўналиши бўйича HY-065 рейси Термиз шаҳридаги об-ҳаво шароити (кучли қум шамоли) туфайли ўз йўналишини ўзгартириб, Бухоро халқаро аэропортига қўнганини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ҳозирда 124 нафар йўловчи Бухоро халқаро аэропортида бўлиб турибди. Термиз шаҳрида об-ҳаво ўзгариши билан HY-065 авиақатнови белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар