АсосийJamiyat

Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарланди

'Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана туманидаги 6-сонли Мактабгача таълим муассасасида кўп сонли болалар овқат ёки сувдан  оммавий заҳарлангани ҳақида хабар тарқатилган.  

 Навоий вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 2022 йил 9 сентябрь куни соат 17:00да Кармана туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 10 нафар вояга етмаганлар умумий ҳолсизлик, қусиш ва ич кетиши каби клиник белгилар билан ётқизилган.

Ушбу белгилар бўйича беморларга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими томонидан “ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши” ташҳиси қўйилиб, уларнинг 9 нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли, касалхонадан чиқарилган. 1 нафар вояга етмаганга бошқа касаллик аломатлари ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси билан даволанмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар