1

Ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 15.08.2016, 11:32
Ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги  Учтепа Ўқув спорт техника клуби  томонидан  шаҳар миқиёсида ягона ҳисобланган Учтепа туманида жойлашган  238-мактабда  Ички ишлар  идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт оромгоҳида  спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича  мусобақа ташкил этилди.  

Тадбир жараёнида оромгоҳда тарбияланувчи болаларга  келажакда вақтларини унумли ва  мазмунли ўтказишлари мақсадида   “Ватанпарвар” ташкилотида  спортнинг техник ва амалий турлари учун автомодель,  картинг, авиамодель, “Ўқ отиш” йўналишидаги ташкил этилган тўгаракаларга  аъзо бўлишлари тарғиб этилди. Амалиётда эса ушбу спорт турларига таалуқли кўргазмали қуроллар ёшлар учун намойиш этилди ва бу каби  тадбирлар ёшларда катта таассурот қолдирди.  Мусобақа сўнгида чемпионат ғолибларига махсус совға ва  фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Шунингдек, оромгоҳ ходимлари, Шаҳар “Камолот” ЁИХ  раҳбарияти  юртимиз келажаги бўлган ёшларимиз учун  мазмунли тадбир уюштирган Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотига миннатдорчилик билдиришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1