АсосийJamiyat

Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

'Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади'ning rasmi

Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги буйруғига биноан олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. Бу ҳақда Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, олий малака тоифасига эга бўлгандан сўнг педагог уни 15 йил давомида сақлаб келган бўлиши, шунингдек, узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади. Шунингдек, қарорда 2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларга ушбу ўзгаришлар татбиқ этилмаслиги белгилаб берилган.

Бу билан бирга, олий малака тоифаси умрбод сақланиб қолинган ҳолда тарификация қилиниши ҳам келтирилган.

Ҳужжатда бакалавр ва магистр даражасига эга кадрларнинг малака даражаси автоматик равишда иккинчи тоифа этиб белгиланиши бўйича ҳам кўрсатма берилган.

    Бошқа янгиликлар