АсосийJamiyat

Сенат Сирдарё ва Тошкент вилоятлари масъулларидан сўроқсиз сарфланган 35,5 млрд сўм маблағнинг ҳисобини сўради

'Сенат Сирдарё ва Тошкент вилоятлари масъулларидан сўроқсиз сарфланган 35,5 млрд сўм маблағнинг ҳисобини сўради'ning rasmi

Сенат ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.  

Муҳокамалар давомида маҳаллий бюджетларнинг сарфланишидаги бир қатор Бюджет кодексига номувофиқ бўлган ҳаракатларга тўхталиб ўтилди.

Бу борада Сенат Раиси Т.Нарбаева Сирдарё вилоятида 2 млрд сўмдан зиёд қўшимча манбалар молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларга йўналтирилганини, халқ депутатлари Кенгашининг қарорисиз маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини сарфлаш мумкин эмас бўлсада, Тошкент вилоятида ҳокимликларнинг тегишли фармойишлари билан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 33,5 млрд сўм турли тадбирларга сарфлаб бўлингач, кейинчалик Кенгаш қарорлари қабул қилинганини алоҳида таъкидлаб, ушбу ҳудуд масъуллардан изоҳ сўради.

2 млрд сўмдан зиёд қўшимча манбалар молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларга йўналтирилганини, халқ депутатлари Кенгашининг қарорисиз маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини сарфлаш мумкин эмас бўлсада, Тошкент вилоятида ҳокимликларнинг тегишли фармойишлари билан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 33,5 млрд сўм турли тадбирларга сарфлаб бўлингач, кейинчалик Кенгаш қарорлари қабул қилинганини алоҳида таъкидлаб, ушбу ҳудуд масъуллардан изоҳ сўради.

 

    Бошқа янгиликлар