Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари бошланди. Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Ассакалов 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этмоқда.
Дастлабки жангни АҚШ вакили Бен Провизорга қарши ўтказганган ҳамюртимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичига йўл олди.
Чорак финалда Рустам Ассакалов венгриялик Виктор Лориншга қарши баҳс юритади.





