Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров нимчорак финалда АҚШ вакили Антонио Варгасга қарши жанг олиб борди.
Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда Ўзбекистон вакили ҳакамларни якдил қарори билан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди ва чорак финалга йўл олди.
Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмаси учун жангни 17 авуст куни ўтказади.





