Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги “Asaka Real Lyuks” қўшма корхонасининг раҳбари Самандар Зокиров томонидан “Uzavtosanoat” АЖга мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаатда корхона раҳбари ўша даврда бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Ш.Алимовни “Asaka Real Lyuks” дан "Chevrolet Damas" автомобили учун (PANEL COMP. LH/RH DLX) комплектацияларини сотиб олиш мажбуриятларини бажармаётганликда айблайди.
“Uzavtosanoat” АЖ расмий баёнотига кўра, айни пайтда воқеа тафсилотларини батафсил ўрганиш учун тузилган махсус ишчи гуруҳ С. Зокировнинг мурожаатни ўрганиш учун корхонага юборилган.
Таъкидланишича, мазкур шартнома аслида дастлабки синовлар ва синовларни ўтказиш учун деталнинг локализациясини ишлаб чиқиш даврида қиймати 7,4 миллион сўм билан тузилган. Узоқ муддатли ҳамкорлик ва катта ҳажмдаги етказиб бериш бўйича келишувлар бўлмаган.
Бундан ташқари, технологик жараёнларнинг тўлиқ эмаслиги ва корхонада тўлиқ ишлаб чиқариш циклининг йўқлиги сабабли, маҳсулот сифати "General Motors Global" стандартларига жавоб бермаганлиги аниқланган.






