АсосийJamiyat

Рио–2016. Шаҳрам Ғиёсов финалга чиқди! У олтин медаль учун курашади

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда марокашлик Муҳаммад Рабига қарши жанг ўтказди.

Анчагина муросасиз ва кескин зарбаларга бой кечган беллашувда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида зафар қучди ва финал йўлланмасига эга бўлди. 

Қайд этиш керакки, Шаҳрам Ғиёсов энди олтин медал учун кураш олиб боради. Унга финал баҳсида омад тилаб қоламиз.  

Бошқа янгиликлар