Бугун, 17 сентябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят фуқаро муҳофазаси бўлими бошлиғи, Президент вакили Абдикарим Алимбоев топшириқ берган.
Тожикистон ҳарбийларининг Дўстук қишлоғига миномётдан ўққа тутилиши қирғиз чегарачилари томонидан соат 11:30да бостирилди, деб хабар берди Қирғизистон Республикаси чегара хизмати. Отишма тўхтатилди ва ҳодиса юзасидан тергов бошланди. Аммо орадан бир соат ўтиб, беш дақиқа давомида Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг Торт-Кочо ҳудудидаги позициялари ўққа тутилган.
Тожикистон томони Ўш вилоятининг Чўн-Олай туманида қирғиз чегарачилари позицияларини ўққа тутди, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати. Илгари тўқнашувлар фақат Боткен вилоятида содир бўлган.
Тешик-Тош, Карамиқ ва Кароол-Добо қишлоқларида қирғиз чегарачиларига миномёт ва артиллерия мосламаларидан ўт очилди.
Ўш вилоятига жойлаштирилган қирғиз чегарачилари жавоб ўқ узган.
Аммо ҳодисани юмшатиш мақсадида қирғиз ҳарбийлари биринчи бўлиб ўт очишни бир томонлама тўхтатдилар, дейилади Спутник Қирғизистон хабарида.
Маълум қилинишича, Боткен ва Лейлек туманлари чегарадош қишлоқлари аҳолиси хавфсиз жойларга ўтказилган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.