1

"Халқ банки" Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди

ЖИНОЯТ 17.09.2022, 21:02
"Халқ банки" Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилояти Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани “Тараққиёт” МФЙда яшовчи “Халқ банки” Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида “Халқ банки” Зомин филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган. Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб, Н.Ж.га тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1