АсосийJamiyat

Яккабоғдаги 75-мактаб ери кўп қаватли уй қуриш учун бериб юборилгани маълум бўлди

'Яккабоғдаги 75-мактаб ери кўп қаватли уй қуриш учун бериб юборилгани маълум бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Яккабоғ туманидаги 75-умумтаълим мактаби балансидаги ер участкалари кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун ажратилиб, асоссиз равишда бегоналаштирилган. 

Талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 205-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Терговнинг бориши назоратга олинган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар