Россия Толибонга имтиёзли нархларда ғалла ва нефть етказиб беришга рози бўлди

ДУНЁ 28.09.2022, 15:57
Россия Толибонга имтиёзли нархларда ғалла ва нефть етказиб беришга рози бўлди

Россия ҳукумати ҳозирда Толибон назорати остида бўлган (Россияда Толибон ҳаракати террорчи деб тан олинган.) Афғонистондан товарлар импортига бож тўловларини бекор қилди. Шунингдек, мамлакатга дон маҳсулотлари ва нефть етказиб беришда ёрдам беришга рози бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” конференциясидаги нутқида дипломат Россия томони музокаралар ўтказишга ва Афғонистон ҳукумати сўровларини ижобий ҳал этишга тайёрлигини таъкидлаган.

“Биз минтақавий ҳамкорларимиз билан бу йўналишда ишлашни давом эттирамиз”, деди у. 

Кабуловнинг сўзларига кўра, амалда Москва қўлидан келган барча ишни қилмоқда ва “Афғон расмийлари билан иқтисодий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш”га қатъий бел боғлаган.

Толибон вакили Мирвайс Хотак Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида иштирок этиб, у Толибон Россия билан минерал ва меваларни эркин ва божсиз савдо қилиш таклифини билдирган. Бунгача Россия президенти Владимир Путин Афғонистонга ғалла етказиб беришни принципиал жиҳатдан маъқуллаган эди.

Толибоннинг Москвага қилган яна бир илтимоси ТАПИ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувурини қуришда ёрдам бериш бўлди. Бу илтимосга ҳозирча Россия томони муносабат билдирмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1