1

Фарғонада "Москвич"да чиққан ёнғин оқибатида фуқаронинг юз ва кафтлари куйиб кетди

ЖАМИЯТ 29.09.2022, 21:15
Фарғонада "Москвич"да чиққан ёнғин оқибатида фуқаронинг юз ва кафтлари куйиб кетди

Вилоят ФВБнинг маълум қилишича,бугун тушда Бувайда туманида жойлашган сомон бозорида тўхтаб турган 1989 йил ишлаб чиқарилган москович русумли автомашина ва унга уланган тиркама ҳамда унинг устидаги 300 дона пресс сомони билан ёнғин чиққан.

Бунинг оқибатида автомашина эгаси А.А икки қўл, кафтлари ҳамда юз қисмида турли хилдаги куйиш билан тан жарохати олган. 

"Хозирда беморининг холати яхши, Бувайда тумани  тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида тиббиёт ходимлари назоратида",-дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1