Наманганда "Cobalt" тракторга бориб урилди(видео)

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 20:02
Наманганда "Cobalt" тракторга бориб урилди(видео)

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 1 октябрь куни соат 20:00 ларда А-373 “Тошкент — Ўш” автомобиль йўлининг 293 километрида Cobalt ҳайдовчиси Тошкент — водий йўналишида кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган, МТЗ-80 русумли тракторга бориб урилган. 

Оқибатда, "Cobalt"да бўлган 2 нафар йўловчилар, оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ТБ томонидан тергов қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда Наманган вилояти миқёсида ЙҲХБ масъуллари томонидан трактор ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича қатъий назорат қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1