Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 52 кг вазн тоифасида жанг олиб борган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров финал жангида россиялик Миша Алоянга қарши баҳс олиб борди.
Шиддатли кечган баҳсда боксчимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.
Бу Ўзбекистон учун ҳисоб бўйича учинчи олтин медаль бўлди. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳисобида 2 та кумуш ва 6 та бронза ҳам бор.





