АсосийJamiyat

Рио–2016. Ўзбекистон медаллар рейтингида дунё бўйича 21, Ўрта Осиёда эса 1-ўринни эгаллади

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар рейтингида 207 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади.

Мазкур натида Ўзбекистон учун Олимпиада ўйинлари тарихидаги энг яхшиси бўлди. Спортнинг 15 йўналишида иштирок этган вакилларимиз жами 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россиядан кейинги иккинчи ўриндан, Марказий Осиёда эса биринчи поғонадан жой олди. Ҳатто Қозоғистон терма жамоаси ҳам ортда қолдирилди. 

Бошқа янгиликлар