2022 йил 8 октябрь куни соат 09-00 дан 12-00 гача "Дўстлик" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинчалик тўхтатилади.
Андижон вилояти божхона бошқармаси бу ҳақда маълумот берди.
Қайд этилишича, бу вақт давомида Қирғизистон Республикасининг “Достук” чегара божхона постида очилиш маросими бўлиб ўтади.






