АсосийJamiyat

Республикада паст ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқаришда етакчи ёхуд шаҳар кўчаларини ёритадиган корхона. Сиз у ҳақида нималарни биласиз?

'Республикада паст ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқаришда етакчи ёхуд шаҳар кўчаларини ёритадиган корхона. Сиз у ҳақида нималарни биласиз?'ning rasmi

Паст ва юқори кучланиш қурилмалари ҳамда бошқа зарур электротехника жиҳозларини ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири – “Ўзэлектроаппарат-Электрошит” корхонаси. Республикада паст ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган мазкур корхонада бугун янги турдаги электротехника маҳсулотлари ўзлаштирилмоқда, хусусан электр ҳисоблагичдан тортиб, электрон платаларгача бўлган янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. 
Корхона 80 йиллик тарихга эга бўлиб, ўз ичига 3 та йирик компанияларни бирлаштиради. Яъни “Тошэлектроаппарат”, “Чирчиқ трансформатор заводи” ва “Нукусэлектроаппарат” корхоналари мажмуидан иборат. Ушбу компания гуруҳлари томонидан йилига 5000 та подстанция, 1 миллиондан ортиқ электр ҳисоблагичлар, 450 турдан зиёд электротехника маҳсулотлари, 500 кВгача кучланиш қурилмалари ишлаб чиқарилади.   4500 та ишчи-ходимлар меҳнат қиладиган корхоналарда ҳар чорак 230 минг кг.мис хом-ашёси қайта ишланади. Корхона 12 та ишлаб чиқариш цехларига эга. 30 дан ортиқ дунёнинг етакчи хориж компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Қарийб 8 гектар майдонда жойлашган корхона Республика иқтисодиётининг муҳим манбаи бўлиб ҳисобланади. Яқинда корхонада 10 млн долларлик фаол инвестиция киритиш ҳисобига металлга ишлов берувчи комплекс ишга туширилди. 
Корхона томонидан бугунги кунда энергетика, тоғ-кон саноати, нефть-газ, транспорт, кимё, автомобилсозлик, қурилиш соҳаларидаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича ҳам мамлакатимизда, ҳамда хорижда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маҳсулотлар ички сифат назорати билан бир қаторда миллий давлат стандартлари ва халқаро талабларга мос келади, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда IЕC (Халқаро электротехника комиссияси) халқаро стандартлари ҳам қўлланилади. 
Айни пайтда бу ерда электрон платалар ва электрмобиллар учун қувватлаш қурилмалари ҳам тўлиқ ишлаб чиқарилмоқда. Мамлакатда “Яшил энергетика”ни ривожлантириш йўлида бир қатор йирик қуёш электр станцияларининг қурилишларида ҳам “Ўзэлектроаппарат-Электрошит” корхоналари гуруҳининг хизматлари катта.

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар