АсосийJamiyat

"Меҳр дафтари"дан чиқарилаётганларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи бўлиши шарт

'"Меҳр дафтари"дан чиқарилаётганларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи бўлиши шарт'ning rasmi

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда "Меҳр дафтари"дан чиқарилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатиб ўтди. 

Бунда "Меҳр дафтари" дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. 

"Меҳр дафтари"дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун "Йўл харитаси' тузилади ҳамда "Меҳр дафтари" ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

    Бошқа янгиликлар