Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси "15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан қуйидаги йўналишларни мунтазам ёритиб келаётган ОАВ, журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилди.
- қишлоқ аёлларини қадрлаш ва уларнинг ҳаёт даражасини ошириш,
- ҳар бир қишлоқ аёли — эътиборда,
- аёлларнинг бахти — жамиятнинг бахти.
Маълум қилинишича, танлов учун телевидение, радио, босма ва интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги блогпостларни жорий йилнинг 14 октябригача қуйидаги манзилларга жўнатишингиз мумкин:
Telegram бот: @jurnalist_uz_bot
Электрон почта: info@jurnalistlar.uz
Эслатиб ўтамиз, танловда 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача эълон қилинган ижодий ишлар қабул қилинади.
Ғолиблар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.






