АсосийDunyo

Ёввойи ҳайвонлар 70 фоизга камайди

'Ёввойи ҳайвонлар 70 фоизга камайди'ning rasmi

Салкам 50 йил вақт ичида сайёрадаги ёввойи ҳайвонларнинг популяцияси ўртача 69 фоизга камайди. Бу ўрмонларнинг кесилиши, саноат миқёсида атроф-муҳитнинг ифлосланиши фонида содир бўлган. 

“The Guardian” нашрига таяниб, "Zamоn.uz"нинг ёзишича, 1970-2018 йиллар оралиғида ҳайвонлар популяциясида тез пасайиш кузатилган. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси минтақасида, жумладан, Амазонкада ёввойи ҳайвонлар популяциясининг энг кескин қисқариши рўй берган.

Иккинчи энг катта пасайиш Африкада – 66 фоиз, Осиё-Тинч океани минтақасида – 55 фоиз ва Шимолий Америкада – 20 фоиз. Европа ва Марказий Осиёда эса пасайиш 18 фоизни ташкил этди.

Ердан фойдаланишнинг ўзгариши ҳали ҳам сайёрадаги биологик хилмахилликни йўқотишнинг энг муҳим омили бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳайвонлар учун яшаш тобора қийинлашиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар