1

Чортоқда “Халқ банки” собиқ ходимлари 10 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан тил бириктириб, 1 млрд. сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

ЖАМИЯТ 14.10.2022, 12:56
Теглар: Халқ банки
Чортоқда “Халқ банки” собиқ ходимлари 10 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан тил бириктириб, 1 млрд. сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Қизириқ филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.S.” МЧЖ раҳбари Э.Б. ушбу банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 1,7 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз сарфлганлиги, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган нотурар кўчмас мулк биноси қийматини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, кредитннг асосий қарзи ва фоизлари ҳисобидан банк манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Чортоқ филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиали собиқ ходимлари 10 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан тикувчилик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 42 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

“Халқ банки” филиали собиқ раҳбарининг “имтиёзли кредит операцияси” фош бўлди

16.12.2019, 11:47

Пахтаободда собиқ банк раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга...
Халқ банки ва “Микрокредитбанк” Қашқадарё филиали раҳбарларини ўзгартирди

20.11.2019, 11:51

Қашқадарё вилоятидаги 2 та банк раҳбари алмашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди. Унга кўра, акциядорлик тижорат Халқ банкининг вилоят филиали раҳбари...
"Халқ банки"га янги раис ва ўринбосар тайинланди

30.10.2019, 17:51

Фарход Саламов акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди.Фарҳод Саломов 1979-йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005-йилда АҚШдаги Колорадо техника...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1