АсосийJamiyat

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

'Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. 

Бу билан фуқаролик хизматчиларининг касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга кўра, хизматчилар ўз фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим: 

  • давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш; 
  • масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
  • мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва бошқадар.

Маълумот ўрнида, давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

    Бошқа янгиликлар