АсосийJamiyat

Тошкентда автобусга урилган юк машинасининг кабина қисми узилиб кетди

'Тошкентда автобусга урилган юк машинасининг кабина қисми узилиб кетди'ning rasmi

Бугун,  17 октябрь куни  соат 13.30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 3 та автомашина (“МАN” юк автомашинаси, “МАN”автобус ва Нексия-3) иштирокида “Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙХҲБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1991 й.т М.Н. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинаси (тиркамали) Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тормоз тизимида носозлик пайдо бўлиши натижасида ҳайдовчи томонидан “МАN” юк автомашинасини тўхтатишни имкони бўлмаганлиги сабабли, олдинда шу йўналишда харакатланиб келиб, Фарғона йўли кўчаси “HAVAS” супер маркет биноси қаршисидаги, “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи”да светафорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган 1972 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги “МАN” русумли йўловчи ташувчи автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган. Натижада “МАN” юк автомашинасини кабина қисми махкамланган жойидан узилиб ерга тушиш натижасида, сирпаниб бориб светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1973 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги “Нексия-3 русумли автомашинага урилиб шикаст етказган.

Ҳодиса натижасида тан жарохат олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар