АсосийJamiyat

Фарғонада цех ишчиси бункер босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

'Фарғонада цех ишчиси бункер босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 17 октябрь куни соат 11:10 ларда Фарғона вилоятида жойлашган "Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals" АЖда бахтсиз ҳодиса юз берган.

"O`zkimyosanoat" АЖ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, "Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals" АЖ ҳамда "Metall Universal 777" МЧЖ  ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишлари жараёнида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш вақти бункер таянчларини кесиш  оқибатида у қулаб тушган. 

Натижада, "Metall Universal 777" МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. 

"Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар