Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан қатор ўринбосарлар вазифасидан озод этилиб, ҳокимликка раҳбар этиб тайинланди.
Улар қуйидагилар:
- Мирзаев Акмал Арзиевич Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
- Латифжонов Азизбек Рахимович Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
- Бердикулов Сирожиддин Валикулович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
- Иномов Хамидулло Таджиевич Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими лавозимида ишлаган.
- Умматов Бекзод Ҳамзаевич Асака тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раис ўринбосари лавозимида ишлаган.