Ижтимоий тармоқларда Навоийда эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида содир бўлганлиги ҳақида маълумот олинди.
Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда.
Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади.