Ижтимоий тармоқларда Жиззахнинг Зомин тумани тоғлари ҳамда Қашқадарёнинг баланд Ҳисор тоғ тизмасига қор ёққани акс этган видеолар тарқалди.
"Ўзгидромет" ушбу хабарни тасдиқлади ва бу ҳолатни республика ҳудудларига кириб келган ғарбий ҳаво оқимларининг иккинчи босқичи баланд тоғларга қор ёғишига олиб келгани билан изоҳлади.
Шунингдек, "Ўзгидромет" бугун тоғларда қор ёғиш масштаби кенгайиши ҳамда Тошкент вилояти баланд тоғларида ҳам қор ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Дарвоқе, ҳозир "Қамчиқ" довонида ҳарорат +2 даража. Юқори эҳтимол, бугун довоннинг юқори қисмида мавсум учун биринчи қор ёғишига гувоҳ бўлишади, дейилади хабарда.