Шу кунлардаги ноқулай об-ҳаво сабабли жойларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Узилишлар ҳавонинг шунингдек, электр узатиш линияларининг майда чанг зарралари билан ифлосланиши, яқин кунларда ойлик ёғингарчилик ҳажмининг 70-90 %га етиши сабаб кузатилиши мумкин.
Қисқа муддатли узилишлар Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида бўлиши мумкин.
"Ҳозирда бу борада тезкор гуруҳлар тузилди. Илтимос, бундай ҳолатлар ҳақида маҳаллий электр таъминоти ташкилотларига хабар беринг. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.