Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Мувофиқ равишда, 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар-жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.