АсосийJamiyat

​​Москвадан Урганчга учаётган самолёт фавқулодда Самарага қўнди

'​​Москвадан Урганчга учаётган самолёт фавқулодда Самарага қўнди'ning rasmi

Азимут авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида АЗО-7059 рейсини амалга ошираётган ССЖ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчининг соғлиғининг ёмонлашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Uzbekistan airways хабар бермоқда.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда.

Хусусан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда. Внуково аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар