Бу ишлар Пенсия жамғармаси, Давлат Солиқ Қўмитаси, ҳокимлик ҳамда бошқа қатор давлат идораларида кузатилган, дея хабар бермоқда Darakchi.uz' мухбирлари айни пайтда Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказилаётган брифингда.
2022 йилнинг 9 ойи давомида қатор маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган.
Бу ҳақда айни вақтда Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz' мухбирлари.
Тадбир жараёнида таъкидланишича, қуйидагиларнинг ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилган:
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 433 та иш кўрилган. Шундан, 403 таси қаноатлантирилган, 14 таси рад қилинган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 13 таси иш юритишдан тугатилган;
- Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 510 та (ўтган йили 353 иш) кўрилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ўсган. Шундан, 348 таси (ўтган йили 209 таси) қаноатлантирилган, 81 таси рад қилинган, 70 таси иш юритишдан тугатилган, 11 таси кўрмасдан қолдирилган, Ишларни кўриш натижалари бўйича чиқарилган сад таъсир чораларининг асосий қичми, яъни 102 таси ёки 45,7 фоизи солиқ идоралари мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган ;
- Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 301 та иш кўрилган. Шундан, 77 таси қаноатлантирилган, 176 таси рад қилинган, 15 таси кўрмасдан қолдирилган, 33 таси иш юритишдан тугатилган (маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга камайган ҳамда рад қилинган ишлар сони ҳам кўрилган ишларнинг 58,5 фоизини ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур органларда иш анча яхши ташкил қилинаётганлигидан дарак беради);
- Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 223 та (ўтган йили 149 та иш) кўрилган бўлиб, шундан
43 таси қаноатлантирилган, 116 таси рад этилган, 43 таси иш юритишдан тугатилган, 21 таси эса кўрмасдан қолдирилган (ўтган йилга нисбатан 49,7 фоизга ошган); - Адлия органлари (интеллектуал мулк агентлиги, нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари агентлиги ва б.) мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 80 та (2021 йилда 65 та) иш кўрилган. Шундан, 33 таси қаноатлантирилган, 34 таси рад қилинган, 10 та иш юритишдан тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган.
- "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига оид ишларни кўриш бўйича" МФЙ сайловига оид Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанцияси томонидан жами 7 та иш кўрилган бўлиб, шундан 4 та иш бўйича арз қилинган талаб рад қилинган, 2 та иш бўйича ариза талаби қаноатлантирилган, 1 та ҳолатда ариза иш юритишдан тугатилган.
"Бундан ташқари, Дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига нисбатан масжидни рўйхатдан ўтказмасликдаги ҳаракатлари билан боғлиқ;
Мудофаа вазирлигининг уй-жой комиссияцига нисбатан уй-жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига нисбатан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш масаласидаги; Шаҳар, туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига нисбатан доимий рўйхат (прописка)га қўйиш ва ундан чиқариш билан боғлиқ низолар ҳам Тошкент шаҳар маъмурий судларида кўриб келинмоқда",-дейди Улуғбек Алмамедов Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси.