АсосийJamiyat

Сурхондарёда газ портлаши натижасида уй эгаси ва унинг фарзанди куйиб жароҳатланди

'Сурхондарёда газ портлаши натижасида уй эгаси ва унинг фарзанди куйиб жароҳатланди'ning rasmi

Бугун, 19–октябр куни куни соат 02:43ларда Узун тумани “Меҳнат” МФЙ Сурхонбоши кўчасидаги уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.  Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳодиса жойига тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Ёнғиннинг тахминий сабабига кўра, яшаш уйининг ертўласида бўлган маиший газ баллони редукторидан сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланган ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши юзага келган.

Чақнаш оқибатида хонада бўлган уй эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳати олган, айни вақтда уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан маиший газ баллонидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш сзралмоқда.

    Бошқа янгиликлар