АсосийJamiyat

Бухородаги хонадонда газ портлаши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди

'Бухородаги хонадонда газ портлаши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги уйда газ чақнаши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 08:55 атрофида Қоракўл тумани, Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Оқибатда 2014 йилда туғилган, 2-синф ўқувчиси Ж.С. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар