Халқ таълими вазирлиги совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилганлигини эслатди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган ) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.