Самарқанддаги автоҳалокат ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳалокат 18 октябрь куни Жомбой туманидаги "4К-502" "Ширинкент-Ғазира" автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, “Спарк” ҳайдовчиси Н.Н. қарши томонга чиқиб кетиши натижасида, “Нексия” билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки киши — "Спарк" автомобили ҳайдовчиси ва шифохонадан олиб келинаётган уч кунлик бола ҳалок бўлди. Чақалоқ “Нексия” машинасида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасига асосан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.