АсосийJamiyat

"Овора бўлманг, биз бахтли бўламиз!" Хонандалар Дилсўз ва Фарруҳ оиласини сақлаб қолди

'"Овора бўлманг, биз бахтли бўламиз!" Хонандалар Дилсўз ва Фарруҳ оиласини сақлаб қолди'ning rasmi

Сал аввал хонанда Фарруҳ Раимов Дилсўз билан оиласи барбод бўлганини айтиб, президентдан ёрдам сўраган эди. Кутилмаган хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фарруҳ Раимовнинг мурожаатидан сўнг, унинг рафиқаси, шунингдек айрим хонандалар ҳам ўз муносабатлари билан чиқиш қилди. Даставвал "гапирсам, гап кўп, аммо дардимни достон қилмоқчи эмасман" деган Дилсўз, сал ўтиб оиласи бузилишига пул эмас, эрининг боқимандалиги сабабдек кўрсатди. Фарруҳ Раимов эса ҳар бир эълон қилган видеомурожаатида турмуш ўртоғи бошқалар томонидан "йўлдан урилаётган"и, нотўғри маслаҳатлар берилаётганини айтиб, оиласини сақлаб қолиш ниятида эканини маълум қилган. 

Сал аввал хонанда Дилсўзнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги хабар пайдо бўлди. Хабарни унинг турмуш ўртоғи ҳам ўз саҳифасида улашди. Унга кўра, у Фарруҳ Раимов билан ярашиб, ўз оиласини сақлаб қолиш ниятида эканини билдирган. Шунингдек, уларнинг оиласи бузилишини истаган айрим одамларга, "ниятингизга ета олмадингиз, мен хато қилганимни англадим. Ишонувчанлигим ва соддалигим панд берди, айримларнинг гапига ишондим. Оилам бузилишини истаётганлар ва кутаётганлар овора бўлманг, биз бахтли бўламиз", дея ёзиб қолдирганДилсўз.

    Бошқа янгиликлар