Ҳодиса жорий йилнинг 19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани “Давлатбой” маҳалласида содир бўлган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилишича, шу маҳаллада яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшнисининг “Нексия-3” автомашинани гаплашади. Эр-хотин машина орқа ўриндиғига ўтираётган вақтида, автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган “ТОЗ-20” русумли 20 калибрли ўқотар ов қуроли ўз-ўзидан отилиб кетади. Натижада аёлнинг иккала оёқлари болдир суякларини очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.
Қурол ҳайдовчи номига расмийлаштирилган бўлиб, уни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасаи Жиноят Кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






