1

Хитойлик олимлар силни даволашнинг самарали йўлини топишди

ЖАМИЯТ 22.10.2022, 16:15
Хитойлик олимлар силни даволашнинг самарали йўлини топишди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда йилига 10 миллион киши туберкулёз хасталигига чалинади. Бу ҳақда zamon.uz хабар қилди.

Маълумки, туберкулёз 99 фоиз ҳолатда ҳаво-томчи йўли орқали юқади ва асосан ўпкани зарарлайди. Хасталик қўзғатувчиси сил таёқчалари ҳисобланиб, улар ҳар қандай шароитга чидамли. Яъни иссиқда ҳам, совуқда ҳам кўпая олиш хусусиятини йўқотмайди.

Яқинда хитойлик олимлар мазкур бактериянинг иммунитетга осон “чап бериши” сабабини аниқлади.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, сил таёқчаси инфекциядан зарарланган ҳужайранинг ўз-ўзини йўқ қилишига йўл бермайди ва яллиғланиш реакциясини келтириб чиқаради.

Шу боис Хитой микробиология институти олимлари сил таёқчасининг бутун геномини ва у ажратиб чиқарадиган ҳамда ҳужайраларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча оқсилларни ўрганди.

Якунда шубҳа остига олинган 201 та оқсил орасидан PtpB деб номлангани ажратиб олинди. Маълум бўлишича, у зарарланган ҳужайраларнинг ўз-ўзини йўқ қилишига қаршилик кўрсатиш хусусиятига эга. Яъни бемор иммунитетининг жавоб реакциясини сусайтириб, инфекциянинг ўпка бўйлаб кенг тарқалишига имкон яратади.

Айтиш жоизки, ушбу тадқиқот натижаси келгусида патогеннинг ўзига эмас, бевосита оқсилларга таъсир қилиш орқали туберкулёзни даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1