Ўтган 2024 йил Ўзбекистон бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушган.
Бу ҳақида маълум қилган Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровга кўра, чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилди.
Энг кўп мурожаатлар:
- Фарғона вилояти — 1 405 259 та;
- Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;
- Андижон вилояти — 1 359 389 та;
- Тошкент вилояти — 1 260 608 та;
- Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган.
Энг кам чақириқ Навоий вилояти (401 762 та), Сирдарё вилояти (454 455 та), Жиззах вилояти (548 238 та) ва Бухоро вилоятида (649 134 та) ҳамда Хоразм вилоятида (662 239 та) кузатилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.