АсосийЖамият

2 вилоятда чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

Тошкент ва Сурхондарё вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

'2 вилоятда чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди'ning rasmi

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра:

— Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди. Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда “Ангрен Бунёд Файз” МЧЖ, “Нурли йўл марвариди” МЧЖ, “Оҳангарон санитария тозалаш” МЧЖ, “Раҳнамо Сервис” МЧЖ, «Зеро-Васте» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

— Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи “Тоза ҳудуд” УК, “Био Техно Эко” МЧЖ, “Био Тех Эсо” МЧЖ, “Қизириқ инвест” МЧЖ, “Сале кингдом” МЧЖ ва “Шўрғун коммунал фойдаланиш” МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари амал қилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:39

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Скутер ва Spark тўқнашиши сабабли икки нафар шахс жароҳат олган.

    'Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 19:06

    Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади

    Дастур сунъий интеллектга асосланган бўлиб, тиббий кўрик пайтида шифокор нутқини автоматик баёнлаштиради.

    'Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 18:24

    Ўзбекистонда инфекция тарқалиш хавфи борми?

    Санэпидқўмита бу ҳақда хабар берди.

    'Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 16:10

    Энди Green Card’га ариза топшириш пулли бўлади

    АҚШ Давлат департаменти Diversity Visa (ДВ) яъни Green Card’га ариза топшириш учун 1 доллар тўлов жорий этилишини айтди.

    'Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 12:30

    Сурхондарёда суд ходими пора олаётган вақтида ушланди

    У фуқарони ишга жойлаштириш ваъдаси эвазига 1000 доллар талаб қилган.

    'Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 10:50

    Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди

    Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар ортидан 76 млрд сўм зарар етказилган.