АсосийJamiyat

Сурхондарёда ҳамшира аёл фарзанди олдида калтакланди (видео)

'Сурхондарёда ҳамшира аёл фарзанди олдида калтакланди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди олдида калтаклангани ҳақидаги видео-лавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб, 18 октябрь куни зиддиятли ҳолат юзага келган.

Ушбу ҳолатга С.Т.нинг яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган.

Шунингдек, тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар вақтинча ишдан четлаштирилган ҳамда калтакланган ҳамшира қизининг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланаётгани маълум қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар