Германия Украинага қурол-яроғларнинг янги партиясини ва ҳарбийлар учун қишки кийим-кечак ва жиҳозларнинг пакетларини топширди. Бу ҳақда “Укринформ” хабар берди.
Таъкидланишича, Германия тақдим этган янги партияда қурол-яроғлар сони кўпайтирилган, яъни рўйхатда бешта зирҳли эвакуация машинаси, еттита оғир ва ўрта кўприк тизими, ўқотар қуроллар учун 167 000 патрон, 100 та чодир, 183 генератор, 116 мингта қишки курткалар, 80 минг қишки шим, 240 минг қишки бош кийимлар мавжуд.
Ва ниҳоят, ўтган ҳафта ОАВ хабар қилганидек, ЗРК Iris-T SLM ҳаво мудофаа тизимининг топширилиши расман тасдиқланган.
Германия ҳукумати томонидан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 10 октябргача бўлган даврда Украинага ҳарбий товарлар экспорти учун берилган лицензияларнинг умумий қиймати 796 812 445 еврони ташкил этади.