АсосийDunyo

Эмомали Раҳмон модернизациядан сўнг Нурек ГЭСининг биринчи гидроагрегатини ишга туширди

'Эмомали Раҳмон модернизациядан сўнг Нурек ГЭСининг биринчи гидроагрегатини ишга туширди'ning rasmi

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон модернизациядан сўнг Нурек ГЭСининг биринчи гидроагрегатини ишга туширди. Унинг қуввати 300 МВт дан 375 МВт га ошди.

Эмомали Раҳмон 300 мегаватт қувватга эга ушбу блок 1972 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилгани, модернизациядан сўнг қуввати 375 МВтга етказилганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, бугун 50 ёшга тўлган Нурек ГЭСини реабилитация қилиш лойиҳасини амалга ошириш 2019 йилнинг март ойида бошланган. Станцияни модернизация қилиш 10 йил ичида тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида Нурек ГЭСи қуввати 375 МВтга, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш эса 1,4 млрд кВт/соатга ошади.

Нурек ГЭСи Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭС бўлиб унинг 300 метрлик тўғони дунёдаги энг баланд иккинчи тўғондир.

    Бошқа янгиликлар